“Атлетико” Роналду учун энг зўр ҳужумчисидан воз кечмоқчи

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ўз жамоасидан Криштиану Роналдуга жой беришга тайёр.

“Манчестер Юнайтед” айни пайтда кучли ҳужумчи қидирмоқда ва Криштиану Роналдуни қўйиб юборишга ҳам рози. Португалиялик юлдуз жамоада иштиёқсиз тўп тепмоқда. 37 ёшли форвард ҳамон Чемпионлар лигасида иштирок этадишан жамоага ўтишдан умидвор.

Буни инобатга олган мадридликлар “Манчестер Юнайтед” раҳбариятга Роналдуни Антуан Гризманнга алмаштириш вариантини таклиф қилмоқчи. Англияликлар илгари франциялик ҳужумчини ўзи сафига қўшиб олишга бир неча бор уриниб кўрган.

Аслида Гризманн “Барселона” футбочлиси ҳисобланади. У каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандесга керак бўлмагани учун ҳам собиқ жамоасида ижарада юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!