"Атлетико" сафардан иродали ғалаба билан ортга қайтди

Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" баҳси якунланди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда "матрасчилар" иродали ғалабани қўлга киритди. 

1:2 ҳисобида якунланган баҳсда дастлаб Стефан Митрович 45-дақиқада ҳисобни очди. Кейинчалик Луис Суарес 78 ва 90 дақиқаларда гол уриб жамоасига ғалабани таъминлади. 

Шундай қилиб, "Атлетико" ўз ҳисобига яна бир 3 очкони ёздириб қўйди. Натижада 14 очко жамғарган "матрасчилар" онлайн турнир жадвалида биринчи поғонани банд этиб туришибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!