"Атлетико" сафида португалиялик дарвозабон пайдо бўлиши мумкин

Грециянинг "Олимпиакос" клуби дарвозабони Жозе Са "Атлетико"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақла Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “матрасчилар” 27 ёшли португалиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Са “Атлетико” таркибида Ян Облакдан кейинги иккинчи дарвозабон Антонио Аданнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Жозе Са жорий мавсум "Олимпиакос" сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!