"Атлетико" Симеоне бошқарувидаги нохуш анъанага барҳам берди

"Барселона" Испания Суперкубоги ярим финал босқичида "Атлектико"га мағлуб бўлди. Мадридликлар Каталония клуби дарвозасини уч маротаба ишғол қилишни уддалай олишди.

Шундай қилиб Диего Симеоне бошқарувида "Атлектико" футболчилари илк маротаба "Барселона" дарвозасига учта гол киритишди. Бу натижани қайд этиш учун аргентиналик мутахассис шогирдларига 27 та ўйин керак бўлди.

Ушбу ўйингача "Атлетико" икки маротаба каталонияликлар дарвозасига иккита гол киритишни уддалашган, 17 маротаба эса фақат битта тўп билан кифояланишган, яна 7 ўйинда эса "матрасчилар" майдонни голсиз тарк этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!