“Атлетико” Суарес бўйича бир қарорга келди
Ўтган мавсумда “Барселона”дан “Атлетико”га кўчиб ўтган Луис Суарес мадридликларнинг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди.
“Атлетико” раҳбарияти уругвайлик ҳужумчининг натижаларидан тўла қониқиш ҳосил қилган ҳолда унга янги битим беришга қарор қилди. Манбаларнинг таъкидлашича, Диего Симеоне Суаресни 2023 йилнинг ярмигача ўйнатишга тайёр. Қолгани ёши ўтиб қолаётган ҳужумчининг аҳволидан келиб чиқиб, ҳал этилади.
Луис Суареснинг амалдаги шартномаси яна бир йил амал қилади. У чемпионлик мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 21 та тўп киритди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.
Фикрлар