"Атлетико" Суареснинг маошини ошириши мумкин

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес жорий мавсумнинг ўзида маошини ошириб олиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, агар 34 ёшли футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида 15 та гол урса, “Атлетико” унинг маошини оширади.

Суарес мадридликлар сафига ўтган ёз “Барселона”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У ҳозирча Испания чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!