"Атлетико" тўпурари "Реал"га қарши ўйнай оладими?

“Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Порту”га қарши ўйининг 12-дақиқасидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг унинг “Реал”га қарши бўладиган Мадрид дербисида иштирок этиши сўроқ остида қолаётган эди.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлишича, уругвайлик тўпурарнинг “Қироллик клуби”га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд.

34 ёшли Суарес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!