"Атлетико" "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олиш арафасида

"Атлетико" Пьер-Эмил Хёйбьерг борасида музокараларни давом эттирмоқда.

"CBS Sports" журналисти Бен Жейкобснинг хабар беришича, ярим ҳимоячи билан шартнома шартлари келишиб олинган.

Шу билан бирга, мадридликлар ҳали "Тоттенхэм" билан келиша олмади ва футболчининг нархи борасида музокаралар давом этмоқда. 

Таъкидланишича, "Атлетико" 25 миллион евродан кўп пул тўламоқчи эмас. "Шпорлар" данияликни сотишга тайёр, аммо бу суммага эмас.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!