"Атлетико" устози коронавирусга чалинди
"Атлетико" бош мураббийи Диего Cимеоне коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақида клуб расмий "Твиттер" саҳифаси хабар бермоқда.
50 ёшли мутахассиснинг тест таҳлиллари мусбат натижа берган ва у дарҳол карантинга олинган. Хабарда айтилишича, унда касаллик симптомларсиз кечмоқда. Аввалроқ, жамоа аъзолари Сантьяго Ариас ҳамда Диего Костада ҳам ушбу вирус аниқланган эди.
Мадридликлар Ла Лигадаги иштирокини 3-турдан ўрин олган "Гранада"га қарши учрашув билан бошлайди. 27 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйинда аргентиналик мутаҳассиснинг қатнашиши сўроқ остида турибди.
Фикрлар