“Атлетико” ва “Барса”: Жанжал қимматга тушиши мумкин

Испания чемпионатининг 16-турида гранд клублар – “Атлетико” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келди.

Ашаддий рақиблар баҳсида кичик ҳисобдаги ғалаба каталонияликларга насиб қилди.

Учрашув якунланиши арафасида кўнгилсиз ҳолат юз берди. Мадридликлар ҳимоячиси Стефан Савич ва меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ферран Торрес тўп учун курашда майдонга йиқилди ва ўзаро жанжаллашиб қолди.

Ўйинни бошқарган ҳакам ҳар икки ўйинчини майдондан ҳайдади.

Энди махсус комиссия ушбу ҳолатни ўрганиб чиқади. Агар мутахассислар футболчилар бир-бирига ҳужум уюштирган, деган хулосани берса, айбдорлар 12 та учрашувгача дисквалификация қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!