"Атлетико" "Хетафе"дан ҳимоячи сотиб олади

"Хетафе" клуби чап қанот ҳимоячиси Матиас Оливера фаолиятини "Атлетико"да давом эттирадиган бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “матрасчилар” 22 ёшли уругвайлик футболчи билан шахсий келишувга эришган. Энди клублар Оливеранинг товон пули бўйича муросага келишса бас. Матиаснинг шартномасига кўра товон пули 20 млн еврони ташкил этади.

“Хетафе” Оливерани 10 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Аммо “Атлетико” унинг нархини яна ҳам туширишга ҳаракат қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!