"Атлетико" Хитой клубидан олган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

"Атлетико" Мадрид Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраскони таркибда олиб қолмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “матрасчилар” 26 ёшли бельгиялик футболчининг ижара муддатини яна бир мавсумга узайтиришмоқчи. Бу борада аллақачон музокаралар бошлаб юборилган.

Карраско “Атлетико” сафига жорий йилнинг январида келиб қўшилган эди. Унинг хитойликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!