«Атлетико» Хулиан Альваресга ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа матбуоти хабарига кўра, «Атлетико» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирассини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

 

Маълумотларга қараганда, мадридликлар Гирассини ҳужумни кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу, айниқса, Хулиан Альварес жамоани тарк этиши мумкинлиги фонида долзарб бўлиб турибди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 32 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Ўтган мавсумда Серу Гирасси «Боруссия» сафида 46 ўйинда майдонга тушди. У шу вақт мобайнида 22 та гол уриб, 6 маротаба голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!