"Атлетико" яна гол ура олмади

Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Вильярреал" учрашуви якунланди.

Ўйин мобайнида икки томон футболчилари ҳам етарли ҳужум амалга ошира олмади. Баҳс асосан марказда кечди.

Ушбу натижа мадридликлар учун кетма-кет иккинчи нурсиз дуранг сифатида қайд этилди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Костанинг узатмасига Карраско ета олмади. Қулай вазият бой берилди.

  • 85'

    Такефуса Кубо майдонга тушди. У Тригуэрос ўрнида ҳаракат қилади.

  • 83'

    Коста офсайдда қолиб кетди.

  • 79'

    Висенте Иборра ҳам сариқ карточка олди.

  • 78'

    Икки жамоа ҳам тўп назоратини тез-тез қўйотмоқда.

  • 75'

    Эктор Эррера Фелиш ўрнига майдонга тушди.

  • 73'

    Льорентенинг кучли зарбаси жарима майдони ичида зич жойлашган ҳимоячиларга тегди.

  • 72'

    Пако Алькасер ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Самуэль Чуквезе ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Симеонеда жиддий юриш: Карраско, Коста ва Льоренте майдонга тушди. Уларнинг ўрнига Суарес,Коке ҳамда Анхель Корреа захирага олинди.

  • 67'

    "Вильярреал" ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида тўпни секингина дарвозабонга ташлаб берди. Фелиш тўпга етишига бир баҳя қолди. Асенхо тўпни ушлаб олди.

  • 65'

    Жарима майдони ичига ёриб қира олмаган Суарес узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо унинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 63'

    Меҳмонларнинг жавоб ҳужуми ҳам зарба билан якунланди. Бироқ зарбага аниқлиш етишмади.

  • 61'

    Лодининг кучли зарбасини Асенхо ушлаб олди.

  • 58'

    Бурчакдан етказилган тўпга "Атлетико" футболчиларидан ҳеч ким зарба бера олмади.

  • 55'

    Рақибини чалиб йиқитган Ренан Лоди сариқ карточка олди.

  • 53'

    Меҳмонлар бироз фаоллик қўшди.

  • 51'

    Суаресни қўллари билан ушлаб қолган Рауль Альбиоль огоҳлантирилди.

  • 50'

    Марио Гаспарнинг навбатдаги хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Ян Облак Ўз ўрнида!

  • 48'

    Эступиняннинг узатмасини жамоадоши қабул қила олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Суарес майдон марказида ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Жамоавий тактика унинг услубига бироз мос келмаяпти.

  • 41'

    Пако Алькасер жамоасининг тезкор қарши ҳужумини барбод қилди. Тўп унинг қўлига тегиб кетди.

  • 38'

    Бурчакдан оширилган тўпга Фелипе зарба берди. Дарвозабон тўпни аранг қайтарди. Аммо бразилиялик ҳимоячи зарба бериш жараёнида рақибига нисбатан қўполлик ишлатганди.

  • 37'

    Лоди рақиби билан тўқнашиб кетди. У майдонда ётибди.

  • 35'

    Суарес шеригининг узатмасига ета олмади. Ҳужум узилиб қолди.

  • 32'

    Унаи Эмери шогирдлари яхши комбинациялар уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ рақиблар ҳам яхши тактика асосида ҳимояланмоқда.

  • 30'

    Фелиш воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 28'

    Ҳар икки жамоа футболчилари яккакурашларда ўзини аямай ўйнаяпти.

  • 26'

    "Сариқ сувости кемаси" вакиллари марказда тўп назоратини амалга оширмоқда. Мезбонлар яхши прессинг уюштирмоқда.

  • 23'

    Фелишнинг узатмасига Лоди бироз тушуна олмади. Комбинацион ужум барбод бўлди.

  • 21'

    Тўп назорати тез-тез алмашмоқда.

  • 19'

    Марио Гаспарнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Облак бартараф этди.

  • 17'

    Ноаниқ узатма туфайли "Вильярреал"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси узилиб қолди.

  • 14'

    Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Савич тўхтатиб қолди. Тажриба бу вазиятни ўз сўзини айтди.

  • 12'

    Ўйин назорати мадридликлар томонга ўтди.

  • 10'

    Триппьер қанотдан Суаресни тўп билан таъминлади. Уругвайлик бу сафар аниқ зарба йўллаганди. Бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 8'

    Суареснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 7'

    Бурчакдан Коке узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар Савичга зарба йўллаш имкониятини қолдирмади.

  • 6'

    Меҳмонлар ҳозирча фаолроқ кўринмоқда.

  • 4'

    Мои Гомес чап қанотда икки рақибини алдаб ўтиб, марказга тўп оширди. Бироқ Облак бироз олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди.

  • 2'

    Мезбонлар ўз тактикасига мувофиқ, марказда майда фоллар билан рақиб ўйинини бузишга уринмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бошланиши учун барчаси нарса тайёр!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугунги қизиқарли учрашув трансляциясини Жавоҳир Азимов олиб боради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!