"Атлетико" янги мавсум либосини намойиш қилди (видео)

Мадриднинг “Атлетико” клуби янги 2020/21 йилги мавсумда фойдаланадиган асосий либосини намойиш қилди.

Янги экипировка ҳам анъанавий ранглардан иборат бўлиб, “матрасчилар”нинг техник ҳамкори ҳисобланган Nike компанияси томонидан тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” айни дамда Ла Лигада 3-ўринда бормоқда. Диего Симеоне шогирдлари шунингдек, ЕЧЛнинг 1/4 финал масаласини ҳам ижобий ҳал қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!