"Атлетико"дан супер камбэк

  • 23 январь, 2022, 03:31
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лига 23-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Валенсия" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Матрасчилар" сафида Кунья, Корреа ва Эрмосо рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мазкур голларга "кўршапалаклардан" Муса ва Дуро жавоб қайтарди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Симеоне шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни банд этган. 29 очкога эга "Валенсия" 9-поғонада бормоқда. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!