"Атлетико"дан учраган мағлубиятдан сўнг Ламин Ямал нималар деди?
"Барселона" ЕЧЛнинг чорак финал босқичинг биринчи учрашувда Мадриднинг "Атлетико" клубига имкониятни бой берди. Ушбу беллашувдан сўнг Каталония клуби футболчиси Ламин Ямал ўз фикрларини билдирди.
"Бу ҳали охири эмас. Биз иккинчи баҳсда бор кучимизни ишга соламиз. Биз жамоа билан ҳар доим биргаликда ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик вингер.
Маълумот учун, бу жамоалари ўртасида жавоб учрашуви 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси куни соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар