“Атлетико”га узоқдан ҳужумчи келади

“Атлетико” мутасаддилари уругвайлик ёш ҳужумчи Матиас Аресо билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлади.

Манбаларнинг маълум қилишича, Монтевидео шаҳрининг “Ривер Плейт” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 18 ёшли ҳужумчи Уругвайнинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланади ва “янги Суарес” лақаби билан машҳур.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt  портали бу футболчининг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Матиас Аресо жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва тўртта голли пас узатди.

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоаси ҳужум чизиғида Луис Суарес ва Матиас Аресони бирга ўйнатишни режалаштирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!