Кейинги мавсумда "Aтлетико"нинг бюджети 100 миллион еврога, агар Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, 200 миллионга камаяди.

2019/20 мавсум учун Мадрид клубининг бюджети 500 миллион еврони ташкил этди.

Пасайиш мавсум охирида яъни, "Aтлетико" Чемпионлар Лигасига йўлланма олмаса, янада қисқариши мумкин. Бундай ҳолда клубнинг бюджети 300 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

27-турдан сўнг Диего Симеоне жамоаси Ла Лигада олтинчи ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар Лигасига  кириш учун зарур бўлган тўртинчи ўриндан бир очкога ортда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)