"Атлетико"нинг коронавирус юқтириб олган футболчилари "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда иштирок этмайди
"Атлетико"нинг икки нафар футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилинган эди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, хорватиялик ҳимоячи Шиме Врсалько ва аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Корреанинг Covid 19га қарши топширган тестлари мусбат натижа берган. Ҳозирда уларнинг иккаласи ҳам карантинга олинган ва уларда ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмаяпти.
Энди ушбу икки футболчи 13 август куни "РБ Лейпциг"га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/4 финал учрашувини ўтказиб юборади.
Фикрлар