"Атлетико"нинг янги сардори ким бўлди?
Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг янги сардори номини эълон қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “матрасчилар”га бундан буён Коке сардорлик қилади. Ян Облак, Хосе Мария Хименес ва Сауль Ньигеслар эса вице-сардор сифатида қайд этилишди.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико”нинг аввалги сардори Диего Годин мавсумлар оралиғида “Интер”га кўчиб ўтди.
Фикрлар