“ATP Mercedes Cup”да теннисчилар учмоқда
Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича “ATP Mercedes Cup” мусобақасининг илк даврасида мезбон теннисчилар Рудольф Меллекер ва Ян-Леннард Штруфф ўзаро тўқнаш келди.
Ушбу учрашувда Рудольф рақиби устидан уч сетда 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб иккинчи даврага чиқди. Шунингдек, германиялик Флориан Майер ва Янник Маден баҳси 6:4, 6:1 ҳисобида якунланди.
Мусобақада аргентиналик Гидо Пелья эса австлариялик Жон Миллманни ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида енгди.
Фикрлар