"Australian Open-2017": Бушар мухлисларига қувонч улашди
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган "Australian Open-2017" халқаро турнирида канадалик Эжени Бушар дастлабки ғалабасини қўлга киритиб, мухлисларини хушнуд этди.
Мусобақанинг биринчи босқичида Эжени Бушар америкалик Луиза Чирикога қарши кортга чиқди. 22 ёшли теннисчи рақибасига нисбатан тажриба ва маҳорат бобида устун эканини биринчи сетдаёқ намойиш қилди. Учрашувни 6:0, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган канадалик спортчи кейинги даврага чиқди.
Эжени Бушар учинчи раундга чиқиш учун хитойлик тажрибали теннисчи Пэн Шуай билан рақобатлашади.
Фикрлар