Ads
 

"Катта дубулға" туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирнинг дастлабкиси - Австралия очиқ чемпионатининг саралаш мусобақаси якунланиб, асосий тўрга чиққан барча теннисчилар аниқланди.

Мусобақанинг асосий тўрида иштирок этадиган мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси Денис Истомин қуръа натижасига кўра, дастлабки учрашувни саралашдан чиққан теннисчига қарши ўтказиши маълум қилинганди.

Ниҳоят, Дениснинг рақиби маълум бўлди. Саралаш учрашувларидан муваффақиятли ўтган хорватиялик Иван Додиг Австралия очиқ чемпионатининг биринчи босқичида Денис Истоминга қарши кортга чиқади.

Ушбу баҳсда ғалаба қозонган теннисчи кейинги даврада иккинчи рақамда сараланган сербиялик Новак Жокович ва испаниялик Фернандо Вердаско учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

SPORTS.uz

Минбар

Барча блоглар