"Australian Open". Жокович ярим финал учрашувини ўтказди

"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" чемпионатининг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда турнирнинг биринчи тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси Новак Жокович финал йўлида катта қийинчиликка дуч келмади.

Россиялик Аслан Карацевга қарши кортга чиққан сербиялик 3 сетда рақибини таслим этди. Тажрибали Новак сенсация эвазига шу ерга қадар етиб келган Карацевни 6:3, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Маълумот учун, иккинчи финалчи номи эртага, Даниил Медведев ҳамда Стефанос Циципас ўртасидаги ярим финал учрашувида аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!