Авиаҳалокатда вафот этган Саланинг отаси 3 ойдан сўнг юрак хуружидан оламдан ўтди
Франциянинг “Нант” клуби собиқ ҳужумчиси Эмилиано Саланинг отаси юрак хуружидан вафот этди.
La Nación нашри тарқатган хабарга кўра 58 ёшли аргентиналик ўз уйида, яъни Санта-Фе провинциясида жойлашган Прогресо шаҳрида оламдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, марҳумнинг ўғли Эмилиано Сала жорий йилнинг 21 январь куни Ла-Манш бўғозида авиаҳалокатга учраб вафот этган эди. У чартер рейс билан Уэльсга, яъни янги жамоаси ҳисобланган “Кардифф” сафига бориб қўшилиш учун йўл олган эди.
Фикрлар