Австралия - Ўзбекистон учрашувида терма жамоамизга далда бўлиш учун Суперлига клублари мураббийлари ва юзлаб мухлислар Таиландга келмоқда
Бугун 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси австралиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.
Мазкур беллашувда терма жамоамизга далда бўлиш учун Суперлиганинг бир нечта мураббийлари ва юзлаб мухлислар Таиландга келишмоқда. Олдинроқ чорак финал олдидан Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ташриф буюрганди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.
Фикрлар