Австралия бош мураббийи: "Шовқин бўлгани сабаб бизда босим бўлди, машғулотлар ўтказишда озроқ муаммоларга дуч келдик"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад вакилларимизга кулиб боқди - 5:4. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида австралияликлар бош мураббийи Тревор Морган иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Бизда ажойиб таркиб бор эди. Аммо натижа биз ўйлагандек бўлмади. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ажойиб имкониятимиз бор эди.

Шовқин бўлгани сабаб бизда босим бўлди. Мухлислар Ўзбекистонни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади. Бунга қойил қолиш керак, албатта. 

Шак-шубҳасиз, натижадан қониқмадик. Биз бундан яхшироғига муносиб эдик.

Машғулотлар ўтказишда озроқ муаммоларга дуч келдик. Буни ҳам гапириб ўтишим керак. Умуман олганда эса ташкилотчилик яхши.

Бу футбол. Минглаб имкониятлар яратишингиз мумкин. Бироқ битта гол ура олмасангиз, ҳаммаси бефойда", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!