Австралиялик гўзал жамоасини уялтириб қўйди
Ads
 
 
Австралияда давом этаётган теннис бўйича  Хопман кубогининг "В" гуруҳида иккинчи тур учрашувлари якунланди.
 
Унда дастлабки турда ғалаба қозонган АҚШ ва Испания, дастлабки беллашувларни бой берган Австралия ва Чехия жамоалари ўзаро куч синашди.
 
Кўпчиликнинг эътибори Хопмани кубогининг амалдаги чемпионлари - австралиялик Дарья Гаврилова ва Ник Кирьос ўйинига қаратилди. Бу икки тенисчи дастлабки учрашувни бой бергани боис мухлису мутахассислар иккинчи турда улардан ғалаба кутганди.
 
Баҳс ҳам мезбонлар учун омадли бошланиб, Ник Кирьос чехиялик Адам Павлашекни 7:5, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ, Дарья Гаврилова кутилмаганда Люция Градецкага 6:4, 4:6, 4:6 ҳисобида ютқазди. Жуфтликлар баҳсида эса Адам ва Люция рақибларидан 3:4, 4;3, 4;2 ҳисобида устун келди ва баҳсда зафар қучди - 2:1.
 
Кетма-кет икки учрашувда ютқазган Дарья Гаврилова ва Ник Кирьос гуруҳ беллашувлари якунланмасдан плей оффга чиқолмаслиги аниқ бўлди.
 
Гуруҳ фаворитлари баҳсида эса америкалик ракетка усталари Испания жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва иккита ғалаба билан якка пешқадамга айланди.
 
Учрашув натижалари қуйидагича бўлди:
 
АҚШ – Испания – 3:0
 
Коко Вандевеге (АҚШ) – Лара Арруабаррена (Испания) – 6:2, 6:4
 
 
Жек Сок (АҚШ) – Фелисиано Лопес (Испания) – 3:6, 6:2, 6:3
 
Коко Вандевеге ва Жек Сок – Лара Арруабаррена ва Фелисиано Лопес – 4:3 (3), 3:4 (2), 4:3 (2).