Австрия жаҳон чемпионати бошланмай туриб мутлақ рекорд ўрнатди
Жаҳон чемпионати ҳали бошланмасданоқ Австрия терма жамоаси тарихий натижа қайд этди – мусобақа ўтказилаётган барча йиллар орасида мутлақ рекорд ўрнатилди.
Терма жамоа дарвозабони Флориан Вигеле турнир тарихидаги энг баланд бўйли футболчи сифатида қайд этилди. Унинг бўйи 205 сантиметр. Қизиғи шундаки, Вигеле старт олиш арафасида турган чемпионатдаги энг паст бўйли футболчидан деярли ярим метрга баланд. Панама терма жамоаси аъзоси Сезар Яниснинг бўйи бор-йўғи 160 сантиметрни ташкил этади.
Пльзень шаҳрининг "Виктория" клуби дарвозабони шу тариқа аввалги рекордчи – Нидерландия терма жамоаси посбони Андрис Ноппертни ортда қолдирди. Ноппертнинг бўйи 203 сантиметр эди. Яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида Австрия терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Алжир ва Иордания терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар