Авто пойга ишқибозлари учун Пскентда ҳақиқий байрам ташкил этилди
Тошкент вилоятининг Пскент шаҳридаги “Южний” автополигонида Ўзбекистон автомобиль федерацияси томонидан ташкил этилган айланма ва драг-пойга бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳар йили "Южний" автополигони автомобиль ихлосмандлари ва автоспорт мутахассисларининг эътиборини тортади. Айланма пойга бўйича Ўзбекистон чемпионати – 2022 биринчи босқичида республиканинг турли ҳудудларидан 25 нафар учувчи иштирок этиб, ўз жамоалари шарафини ҳимоя қилди: TAZ center, Pit stop premium, Самарқанд СТК, TAZ mania, TRD PRO, Наманган СТК ва бошқалар.
Профессионал учувчилар учта тоифада беллашдилар: S1600, NU ва S2000. Расмий старт бошланишидан олдин ҳар бир автомобилнинг стартдаги ўрнини аниқлаш учун квалификация ўтказилди. Трекдаги баҳсларни 5000 га яқин томошабин катта эътибор ва ҳаяжон билан томоша қилди.
S1600 тоифасидаги айланма пойгалар натижаларига кўра, ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Мирхасилов Жамолиддин
2-ўрин: Евгений Ким
3-ўрин: Ойбек Хамраев
NU синфида:
1-ўрин: Рустам Муҳамеддов
2-ўрин: Жасур Эргашев
3-ўрин: Шуҳрат Обиджонов
S2000 синфида:
1-ўрин: Рауф Ҳасанов
2-ўрин: Жаҳонгир Жабаров
3-ўрин: Фарҳод Даминов
Жамоа биринчилигида 144 очко жамғариб, 1-ўринни "Taz center" жамоаси эгаллади; Иккинчи ўринни 119 очко билан Pit stop premium жамоаси ва учинчи ўринни 66 очко билан Самарқанд СТК жамоаси эгаллади.
Биринчи босқичда драг-раcинг пойгаларида жуда кўп учувчилар қатнашди - 46 та, улар 4 тоифада (15-синф, 14-синф, 13-синф, Унлим синфи) иштирок этдилар. Чемпионатда Ўзбекистондан келган иштирокчилардан ташқари Қозоғистон вакиллари ҳам иштирок этишди. Айтиш керакки, ушбу чемпионат сўнгги 7 йил ичида биринчи марта ўтказилмоқда.
Драг-пойга натижаларига кўра, 15-синфда (14.000 дан 14.999 сониягача) энг яхшилар:
1-ўрин: Ни Антон
2-ўрин: Абралов Беҳруз
3-ўрин: Сатаров Илҳомжон
14-синфда (13.000 дан 13.999 секундгача):
1-ўрин: Мирхасилов Жамол
2-ўрин: Ануар Мустафоев
3-ўрин: Чодиев Диёрбек
13-синфда (12.000 дан 12.999 сек. гача):
1-ўрин: Тсой Александр
2-ўрин: Рустам Маметқулов
3-ўрин: Қурбоналиев Шохруҳ
Анлим синфида (11,999 сония ва ундан кам) энг тезкор учувчилар орасида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Ринат Алимуҳамедов
2-ўрин: Парвиз Аҳмедов
3-ўрин: Умаров Умид
Барча ғолибларга чемпионат ташкилотчилари ва ҳамкорлари томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Фикрлар