Ахмедов Рибери ва Роббенлар билан ўйнайди?

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби менеджери Мадс Давидсен унинг жамоаси “Бавария” футболчилари Арьен Роббен хамда Франк Рибериларни сотиб олиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Европадан келган ҳамма футболчи ҳам Хитойда ўйнаб кета олмайди. Бундай даврлар ўтиб кетди. Агарда Рибери уч йил олдин Хитойдан таклиф олганида, унда имконият бўлган бўлар эди. Бироқ “Шанхай СИПГ” каби юқори мақсадларни ўз олдига қўйган жамоалар 33 ёки 35 ёшли футболчиларни сотиб олмайди.

Улар имкониятларини бой беришди. “Шанхай СИПГ”га улар эндиликда қизиқ эмас”, – деб айтиб ўтди Давидсен.

Қайд этиш жоиз, шанхайликлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов  фаолият олиб боради.