Ахметов Германияга жўнаб кетди

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Ильзат Ахметов тиббий кўрикдан ўтиш учун Германияга учиб кетди.

Берилган маълумотларга кўра, асли қирғизистонлик бўлган, ҳозирда эса Россия терма жамоасида тўп сураётган 22 ёшли футболчи “Зенит”га қарши ўйинда елкасидан жароҳат олган, аммо пандемия туфайли ушбу тиббий кўрикка бора олмаган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли тўхтатилган Россия премьер-лигаси 21 июндан давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!