Ахрол Рўзиев бошчилигида Жаҳон чемпионатининг техник конференцияси ўз ишини бошлади
Ads

Бугун, Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида UNITED WORLD WRESTLING вице-президенти Ахрол Рўзиев бошчилигида 2019 йилги Жаҳон чемпионатининг техник конференцияси ўз ишини бошлади. Мазкур чемпионатда 2010 йилги Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи энг кўп лицензиялар (108 та ) ўйналади.

photo_2019-09-13_14-06-59

Эслатиб ўтамиз: 14-22 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари (юнон-рим кураши, эркин кураш ва аёллар кураши) бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларида 27 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади. Улардан 9 нафари эркин кураш, 10 нафари юнон-рум ва 8 нафари аёллар кураши бўйича баҳсларда иштирок этади.

photo_2019-09-13_14-07-01