"Аякс" етакчиси "Барса"га ўтиш ниятида

"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико "Аякс"ни тарк этиб, фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. 

"Marca" нашри берган хабарга кўра, каталонияликлар унга нисбатан қизиқишни сақлаб қолган ва қишда уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Барса" унга захира варианти сифатида қарамоқда. Айни вақтда клуб "Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Тальяфико "Аякс"га кетиши ҳақида хабар берган. Ўз навбатида амстердамликлар ҳам уни 5 миллион еврога сотишта тайёр. 

Ўтган мавсум 29 ёшли ўйинчи Нидерландия чемпионатида 2 та гол урди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!