"Аякс" клуби "Реал" билан музокара ўтказиши мумкин. Қайси футболчининг трансфери кўрилиши ҳам маълум
Нидерландиянинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Беек фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Аякс" вакиллари "қироллик клуби" билан бу борада музокара ўтказишлари мумкин. Чунки нидерландияликлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келаётган инқироздан чиқиш учун ушбу футболчини сотишмоқчи. Бундай паллаларда клуб доим ўз футболчиларининг трансфери орқали пул ишлаган. Бу гал ҳам шундай бўлишига умид бор.
Ўз навбатида, "Реал" мазкур трансфер бўйича келишувга эга бўлса-да, камроқ ҳаражат қилиш учун Донни ван де Беекни харид қилишдан воз кечиши мумкин.
Фикрлар