"Аякс" Куман "Барса"да кўришни хоҳлаётган футболчининг нархини эълон қилди

"Аякс" раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Донни ван де Бекни қанчага сотишини маълум қилди.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли голландиялик иқтидор эгасига "Барселона" жиддий қизиқмоқда. Ушбу трансфер эса каталонияликларга камида 55 миллион еврога тушади. Уни шахсан “Барса”нинг янги бош мураббийи Рональд Куман таркибда кўришни хоҳламоқда.

Ван де Бек ўтган мавсум “Аякс” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!