"Аякс" Мессининг ҳамюртини "Барселона"га қанчага сотишини маълум қилди

"Аякс" клуби "Барселона"ни қизиқтириб қўйган ҳимоячиси Николас Тальяфикони сотишга тайёр.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, амстердамликлар 27 ёшли аргентиналик футболчининг трансферини 25 миллион еврога баҳолашмоқда.

"Барселона" эса Тальяфикони трансферга қўйган ҳимоячиси Хуниор Фирпо ўрнига муносиб кўрмоқда.

Тальяфико бу мавсум “Аякс” сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!