"Аякс" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширади

"Вест Хэм" клубининг франциялик ҳужумчиси Себастьян Аллер фаолиятини "Аякс"да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, амстердамликлар 26 ёшли футболчининг трансфери учун 25 млн евро тўлайди. Эътиборлиси, Аллер шу тариқа “Аякс” тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.

Қизиғи, “Вест Хэм” ҳам Себастьянни 2019 йил ўзи учун рекор ҳисобланган 50 млн еврога “Айнтрахт”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум лондонликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!