"Аякс" сардори фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум бўлди

Амстердамнинг "Аякс" клуби сардори Маттейс де Лигт фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли голландиялик футболчининг янги жамоаси "Барселона" бўлади. У ўз агенти Мино Райолага айнан каталонияликлар билан музокаралар олиб боришни ва қолган таклифларга рад жавоби беришни айтган.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!