"Аякс" юлдузи гранд клублар эътиборига тушди
"Аякс" футбочиси Себастьян Аллерга бир қатор клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар қаторидан "Ливерпуль", "Интер" ва "Боруссия" Дортмунд клублари ўрин олган.
"Fichajes" нашрига кўра, "Ливерпуль" Салоҳ-Фирмино-Мане триосидан кимдир клубдан кетиши мумкинлигидан хавотирда. Шу боис, мерсисайдликлар африкалик футболчига кўз тиккан.
"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти Аллерни ёзда кетиши деярли аниқ бўлган Эрлинг Холандга ўринбосар, деб ҳисобламоқда.
"Интер" ҳам Аллерни жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўрнига харид қилмоқчи. Клуб Себастьянни қўлга киритиш учун жиддий бел боғлаган.
Фикрлар