Айла Томлянович: Турнирнинг биринчи даврасида ажойиб ўйин ўтказдим
Хорватиялик теннисчи Айла Томлянович Брисбен шаҳридаги турнирда Австралия шарафини ҳимоя қилмоқда.
У мусобақанинг иккинчи даврасида британиялик Ёханна Контага мағлубиятга учрагани ва ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
“Менинг фикримча, мусобақанинг биринчи даврасида ажойиб ўйин ўтказдим. Мен Контага қарши ўтган ўйинда, ғалаба қозониш учун бор имкониятимни ишга солдим ва унга муносиб рақиб бўлдим. Бироқ ўзим ўйлаган мақсадга ета олмадим. Брисбенда ғалаба қозонишни истаган бўлсамда, мазкур ўйинда мағлубиятга учраганимдан тушкунликка тушмайман. Ҳозирда ўз ўйинимдан қониқмоқдаман. Умид қиламанки, жароҳатлардан йироқда бўлиб, мусобақалардаги иштирокимни давом эттираман”, - дейди Айла.

Фикрлар