"Айнтрахт" ҳимоячиси: "Челси"ни ютса бўлади
Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳимоячиси Мартин Хинтереггер бугун Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Челси” – Европа лигасида бизга тўқнаш келган энг кучли рақиб. Бироқ, агар ўз ўйинимизни кўрсата олсак, финалга чиқишимиз мумкин.
Биз аллақачон “Шахтёр”, “Интер” ва “Бенфика” каби жамоаларни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу эса бизнинг кучимиздан далолат беради. Энди бизни жиддий синов кутиб турибди. Лекин “Челси”ни ютса бўлади”, - дейди Хинтереггер.
Эслатиб ўтамиз, “Айнтрахт” – “Челси” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар