Аёл ҳакамга қўл теккизган Агуэро жазоланадими?
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро АПЛнинг 5-туридан ўрин олган "Арсенал"га (1:0) қарши ўйинда аёл ҳакамга қўл теккизгани учун жазоланмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчи гарчи қанот ҳаками Сиан Мейси-Эллиснинг елкасига қўл қўйгани учун кўплаб танқидларга қолган бўлса-да, Англия футболи раҳбарияти бу вазиятда ҳеч қандай хатога йўл қўйилмаган, деб ҳисоблаган.
Кечаги беллашув 32 ёшли Агуэро учун жорий мавсумдаги илк ўйин бўлди.
Фикрлар