Аёллар футболида мавсум якунланди. Чемпион охирги турда аниқланди

Бугун аёллар чемпионатининг охирги тури ўтказилди. Бугунга қадар биринчи ўринни эгаллаб турган "Бунёдкор-W" сафарда "Металлург-W"га имкониятни бой бериб қўйди. Тошкентликлардан 2 очко фарқ билан ортда қолаётган иккинчи поғонадаги "Севинч" йирик ғалабага эришиб, чемпионликка эришди. Учинчи ўрин эса "Сўғдиёна-W"га насиб этди.

Шу тариқа "Севинч" ўз тарихидаги 13-чемпионлигини расмийлаштирди.

Қуйида бу турда қайт этилган натижалар билан танишинг:

Аёллар чемпионати / Иккинчи босқич

15 ноябрь. 14-тур

"Металлург-W" - "Бунёдкор-W" 1:0

"Пахтакор-W" - "Локомотив-W" 4:3

"Сўғдиёна-W" - АГМК-W 2:1

"Севинч" - "Қизилқум-Гули" 4:0

Якуний жадвал

photo_2019-11-15_16-17-44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Usmon Shukrullayev
15/11/2019 18:08
????????????