“Аёлларга ҳаёт ва эркинлик беринг!” Эронлик мухлислар стадионга “даҳшатли” баннерлар билан ташриф буюрди (фото мақола)

Англия ва Эрон жамоалари ўртасидаги беллашув ўзгача старт олди. Инглизлар “қиролни асра, Яратган” деб мамлакат мадҳиясини айтган бўлса, ўзининг баланд овозда куйлаши билан эътибор қозонган форслар сукут сақлади.

Iramm glavniy2

Ўйиндан аввал Карлуш Кейруш шогирдларининг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишини ва ҳеч қандай жазо чораси қўлламаслигини айтганди.

Алиризо Жаҳонбаҳш эса, жамоадошлари билан бу қарорга келишдан олдин яхшилаб ўйлаб олишгани ҳақида интервью берди. Якунда, Кейрушнинг ёрдамчисидан бошқа ҳеч ким мадҳия куйлагани йўқ. Қолган барча атайин жим турди.

iran3

Аслида, Эрон терма жамоаси мухлислари икки фронтга ажралиб қолган. Уларнинг ярми жамоага ишқибозлик қилишдан бош тортган бўлса, қолган қисми ҳеч нарса бўлмагандек, мухлислик қилишда давом этмоқда.

iran5

Гап шундаки, Қатарга жўнаб кетиш олдидан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий терма аъзолари билан учрашган эди. Бу фактор мамлакат раҳбарининг бошқарувидан норози бўлган аҳолининг ғазабини қўзғатди. Натижада, футболчилар кучли босим остида қолиб кетди. Бугун мадҳия айтмай, футболчилар тўлиқ қайси томонда эканлигини кўрсатиб қўйгандек бўлди, аммо ишқибозларнинг барчаси ҳам жамоани кечирмагандек…

iran9

Айтишларича, Теҳрондаги кўплаб ресторанларда одамлар инглизларга мухлислик қилган бўлса, стадионга ташриф буюрган бир неча юз ишқибоз “шарманда, шарманда!” деб ўйин охирига қадар Кейруш шогирдларини ҳақорат қилиб турган.

iran7

iran6

iran8

iran10

Бу борада Эрон устози ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. У руҳий босим қай даражада баланд эканлигини, икки оғиз сўз билан тушунтириб берди:

“2018 йилда биз ишқибозлар томонидан улкан мадад олганмиз. Бизни бугун қўллаб-қувватлашни истамаганлар, илтимос, уйида қолсин. Ҳозир мамлакатда аҳвол қандай эканлигини барча яхши билади. Менинг йигитларимга осон эмас. Уларнинг ҳаёли паришон. Улар ҳам инсон. Асаблар дош бермаслиги табиий”.

iran13

Ўйиндан кейин Эрон термаси сардори – Эҳсон Ҳожисафи ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Биз халқимиз билан биргамиз! Буни билишлари шарт! Ҳозир уларга осон эмаслигини тушуниб турубмиз. Эронда вазият жуда оғир ва бундан ҳеч ким бахтли эмас”.

iran12

Эслатиб ўтамиз, Эронда қўзғалонлар авж олмоқда. Қарийб икки ойдан бери мамкатда нотинчлик ҳукм сурмоқда. Норозилик намойишлари тинимсиз ўтказилмоқда. 50 кундан ортиқ вақт давомида 1000дан ортиқ оддий фуқаро ҳибсга олинганига қарамай, вазият кескинлашиб боряпти. Барчаси 22 ёшли Маҳси Аминининг ўлими билан боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!