Айосе:
Ads

Англиянинг “Ньюкасл” клуби ҳужумчиси Айосе Перес Гутьеррес “Атлетико” Мадриддан таклиф бўлганлигини тасдиқламади. Бироқ, Испания ёшлар терма жамоаси ўзига “Барселона” ва “Реал” каби клублардан жиддий қизиқишлар бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“Атлетико”? Менга “Барселона” ва “Реал” каби клублардан ҳам қизиқишлар бўлган. Бироқ, кўпроқ инглиз клубидан бўлган қизиқиш жиддийроқ бўлган. Бу ерда кўпроқ меҳнат қилиш керак.

Футболчи учун унга кимлар қизиқаётганлиги ҳақида билиш муҳим. Айни бу борада менга кўплаб жамоалардан қўнғироқлар бўлмоқда. Аммо, мен айни дамда бор эътиборимни “Ньюкасл”га қаратганман”, - дейди Гутьеррес.

Маълмуот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум Чемпионшипда жами 36та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.