Айёр Мэйвезер жанг устаси Макгрегорни рингга чақирди ёхуд Коннор боксчининг устидан кулди
Ads
 

 

Профессионал бокснинг бешта вазни бўйича енгилмас жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер аралаш жанг санъатлари устаси Коннор Макгрегорни жангга чақирди.

39 ёшли профессионал боксчи жанг ташкил этилиши шартларини айтаркан, ўзига катта баҳо берди.

- Жанг бокс қоидалари асосида ўтади ва биз ташкилотчи бўлганимиз учун кафолатланган 100 миллион долларни оламиз, - деди Флойд Мэйвезер. - Коннор ҳозир қанча пул топаётганини билмайман. Унга бўлажак жанг учун 15 миллион доллар берсам етади.

Шунингдек, Флойд Мэйвезер Коннор Макгрегор у билан жанг қилмоқчи эканини бир неча маротаба айтганини ҳам эсга олди.

- Мен энг аввало бизнесменман, - деди Флойд Мэйвезер. - Коннор билан бўладиган жанг мени ринга қайтариши мумкин бўлган ягона омил. Чунки бунинг остида катта фойда бор.

Коннор Макгрегор эса бокс юлдузининг таклифига карикатура билан жавоб қайтарди.

Флойд Мэйвезер профессионал боксда 49 та жанг ўтказиб шуларнинг барчасида ғолиб чиққан ва енгилмас боксчи сифатида фаолиятини якунлаган.

SPORTS.uz

Минбар

Барча блоглар