Айёр Перес Бензема ўрнига топ-даражадаги ҳужумчини сотиб олмоқчи
"Реал" Мадрид етакчиси Карим Бензема клуб билан ҳамкорликни узайтиришни мақсад қилган. "AS" нашри хабарига кўра, бу "қироллик клуби" раҳбариятининг устувор вазифаси ҳисобланади.
"Қаймоқранглилар" ва 34 ёшли тўпурар ўртасидаги янги битим 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Мадрид гранди келажакда ёшроқ марказий ҳужумчи сотиб олишни мўлжалламоқда. "Реал" Мадрид президенти Флорентино Переснинг асосий мақсади - бу ёзда "Манчестер Сити"га ўтган Эрлинг Холанд. Карим “Қироллик клуби”ни тарк этганидан сўнг, мадридликлар норвегияликни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
2024 йилга келиб, Холанднинг шартномасидаги товон пули 150 миллион еврони ташкил қилади. "Реал" бу банддан унумли фойдаланиб, 21 ёшли футболчини харид қилмоқчи.
Фикрлар