Азамат Абдураимов 25 футболчини синовдан ўтказмоқда

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси номзод футболчилар “Чиғатой” спорт базасида ташкил этилган йиғинда иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Азамат Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу йиғинда 25 нафар футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Футболчилар йиғин давомида жисмоний ҳолатлари бўйича тест синови топширдилар. Ушбу спортчилар орасидан танлаб олинган 15 нафар футболчилар жорий йилнинг 1 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан уюштирилаётган мусобақада иштирок этадилар.

Ушбу мусобақада ўсмирлар терма жамоасига Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўсмирлар терма жамоалари рақиблик қиладилар.

Қуйида Қорақалпоғистондаги мусобақага йўл оладиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Жўрабеков Самандар – “Пахтакор”
Кенжаев Асрор – “Спартак”

Ҳимоячилар:
Хусанов Абдуқодир – “Бунёдкор”
Тошкенбоев Азизжон – “Локомотив”
Абдураззоқов Миркомил – “Пахтакор”
Мирхайдаров Отабек – “Локомотив”
Жунаев Нўъмонжон – “Нефтчи”

Ярим ҳимоячилар:
Пазлиддинов Мухриддин – “Пахтакор”
Иномов Диёр – “Спартак”
Жумахонов Пўлат – “Пахтакор”
Исломов Риан – “Нефтчи”
Ҳакимов Азизжон – “Спартак”

Ҳужумчилар:
Ҳожибоев Сардор – “Пахтакор”
Раҳматов Облоёр – “Нефтчи”
Тоҳиров Бехруз – “Бунёдкор”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!